Size:
AAA
Color: CCC
Images On.Off.
Normal site version
AA Кўриш қобилияти паст бўлганлар учун
Колл марказ: +998(55) 508-50-00 (24/7)
Навбатчи шифокор: +998(95)479-80-00 (17-00дан : 08-00гача)
WhatsApp
24.05.2022

6F06697B-EED4-4A30-8B9C-844C148D4CB6.jpeg

Нукус шахридаги 4 сонли мактаб ва 28 сонли болалар боғчасида Ё.Х.Туракулов номидаги РИЭИАТМ ходимлари ва Қорақалпоғистон Республикаси эндокрин диспансери эндокринолог шифокорлари томонидан болалар хамда ўсмирлар орасида йодтанқислик, семизлик, жисмоний ва жинсий ривожланишни бохолаш бўйича скрининг текширувлари ўтказилди. ЎзР ССВ бош педиатр эндокринологи т.ф.н. Алимова Насиба Усмановна томонидан болаларда соматотроп етишмовчилик бўйича махорат дарслари ва кургазмали консултациялар ўтказилди. Марказ илмий котиб т.ф.н. Садикова Акида Саттаровна Оилавий шифокорлар ва тор мутахассислар билан эндокринологик касалликлар профилактикаси (йодтанқислик, диабет олди холатлари, семизлик) буйича сухбат ўтказди, ҳамда шифокорлар орасида қандли диабетга скрининг қилинди. Шунингдек, академик Ё. Х. Туракулов номидаги РИЭИАТМ билан Қорақалпоғистон Республикаси Тиббиёт Институти орасидаги ўзаро хамкорлик доирасида Институт талабалари, клиник ординаторлари ва магистрларига Марказ етакчи ходими, т.ф.н. Алимова Н.У. томонидан «Эндокрин орфан касалликлар» бўйича маъруза ўқилди.

AA69A905-1378-4AFF-9720-A52738FA1CF6.jpeg

Back to the list