Size:
AAA
Color: CCC
Images On.Off.
Normal site version
AA Кўриш қобилияти паст бўлганлар учун
Колл марказ: +998(55) 508-50-00 (24/7)
Навбатчи шифокор: +998(95)479-80-00 (17-00дан : 08-00гача)
WhatsApp
23.05.2022 РИИАТ Эндокринология  Маркази ҳодими т.ф.н. Азимова Ш.Ш. иштирокида жорий йилнинг 12 – 14 май кунлари Хоразм вилоятида 102-ПП Қарорларининг бандлари асосида, аҳолига эндокрин касалликларни ташҳислаш ва даволаш ишларида амалий ердам: тиббий кўрик, ҳамда кадрлар малакасини ошириш максадида маърузалар ва махорат дарслари ўтказилди.
Шу билан бирга, болаларда кам учрайдиган орфан касалликларни ташҳислаш ва даволаш бўйича ўқув тренинг курслари ташкиллаштирилди. Бу ўқув дастурлари асосида барча вилоятлар эндокрин тизимида жахон стандартлари асосида болалар эндокрин касалликларини эрта ташхислаш  ва даволаш ишларини йўлга қўйиш ва беморларга яшаш ҳудудларида юқори технологик ташҳислаш ва даволаш ишларини олиб боришдир. Шундай касалликлардан бири паст бўйлик бўлиб, ўз ичига турли сабабли пастбўй ҳолатларини ўз ичига олади (жумладан, ирсий касалликлар хам). Фақатгина стимуляцион синамаларгина тўғри ташҳис қўйишга ердам беради ва даволаниш харажатларининг мақсадли сарфланишига асос бўлади.    
Ўтказилган маҳорат дарслари беморларни ўз ҳудудларида чуқурлаштирилган халқаро стандартларга мос диагностика қилиш ва маҳаллий кадрлар малакаси ва амалий кўникмасининг ошишига ердам беради.  

Back to the list