Size:
AAA
Color: CCC
Images On.Off.
Normal site version
AA Кўриш қобилияти паст бўлганлар учун
Колл марказ: +998(55) 508-50-00 (24/7)
Навбатчи шифокор: +998(95)479-80-00 (17-00дан : 08-00гача)
WhatsApp
22.05.2022 Ўзбекистонда сўнгги йилларда аҳолига тиббий, шу жумладан, эндокринологик хизмат кўрсатиш соҳасида катта ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Шу билан бирга, эндокринология хизматини республика бўйича ягона интеграциялашган тизим сифатида шакллантириш, йод етишмовчилиги билан боғлиқ касалликлар профилактикаси, қандли диабет касаллиги ҳамда унинг оқибатларининг олдини олиш билан боғлиқ тиббий-ижтимоий тадбирлар самарадорлигини қайта кўриб чиқиш талаб этилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 январдаги «Эндокринология хизматини такомиллаштириш ва кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ-102-сон қарори иловаси 2022 — 2024 йилларда республика аҳолисига эндокринология ёрдами кўрсатишни ривожлантириш дастурининг 10- бандида уюшган аҳоли (мактабгача таълим муассасалари, мактаб, лицей, коллежлар) ва уюшмаган болаларда эндокрин касалликларни эрта аниқлаш бўйича бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаси оилавий шифокорлари томонидан скрининг тадбирларини (йод танқислиги ҳолатлари, ортиқча вазн, пастбўйлик, жинсий ривожланишнинг бузилиши ва бошқалар) босқичма-босқич амалга ошириш белгиланган. Ушбу қарорни ижроси бўйича академик Ё.Х.Туракулов номидаги РИЭИАТМ ходимлари томонидан 2022 йил 21 май куни Кораколпогистон Республикаси Муйнак туманида болалар ва ўсмирлар тиббий кўрикдан ўтказилди ва қарорда белгиланган йўналишлар бўйича скрининг текширувлари амалга оширилди. Болаларда  йод танқислиги ҳолатлари, ортиқча вазн, пастбўйлик, жинсий ривожланишнинг бузилиши ва бошқа эндокрин касалликлар бўйича тиббий кўрикдан ўтказилди, йод миқдорини аниқлаш мақсадида болалардан пешоб йиғилди, шунингдек айнан шу муассаса ошхонасида  ишлатиладиган туздан таркибидаги йод миқдорини аниқлаш учун намуналар олинди.
УзР ССВ бош педиатр эндокринологи, т.ф.н., Ё.Х.Туракулов номидаги РИЭИАТМ “Болалар эндокринологияси” илмий булими рахбари Насиба Усмановна Алимова томонидан, Муйнак туманидаги кандли диабет 1 тури билан хасталанган болалар ва усмирлар консултация килинди ва махаллий эндокринолог шифокорларга махорат дарслари утилди.

Back to the list