24.05.2022
Форум илғор ғоялар ва лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, илғор таълим тажрибасини алмашиниш мақсадида замонавий тиббиётнинг энг долзарб илмий-амалий ва таълим муаммоларини комплекс ҳал қилишга фанлараро ёндашувни кўриб чиқди.
Бу форумда Ўз.Рес. ССВ Академик Ё.Х.Тўрақулов номидаги РИИАТ Эндокринология марказининг етакчи мутахассислари фаол иштирок этдилар.
Академик Ё.Х.Тўрақулов номидаги РИИАТ Эндокринология маркази директори, т.ф.д. Тураев Феруз Фатхуллаевич коронавируснинг иммунологик ва патоморфологик қирралари муҳокама қилинган “Ковид-19; рақамлар ва фактлар” симпозиумида ушбу симпозиум раисларидан бири сифатида иштирок қилди.
Академик Ё.Х.Тўрақулов номидаги РИИАТ Эндокринология маркази етакчи нейроэндокринологлари т.ф.д. Наримова Гулчехра Джуманиязовна ва т.ф.д. Холикова Адлия Омонуллаевна Ўзбекистондаги гипофиз аденомалари миллий регистри маълумотлари акс эттирилган илмий доклатлари билан маъруза қилишди.
Шунингдек россиялик етакчи олимлар билан келажакда ҳамкорлик ва тажриба алмашиниш йўллари муҳокама қилинди.
Back to the list