Size:
AAA
Color: CCC
Images On.Off.
Normal site version
AA Кўриш қобилияти паст бўлганлар учун
Колл марказ: +998(55) 508-50-00 (24/7)
Навбатчи шифокор: +998(95)479-80-00 (17-00дан : 08-00гача)
WhatsApp
06.06.2022

DF33AA67-2FA3-4B5A-B3D8-17D2A68B21E0.jpeg

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 январдаги «Эндокринология хизматини такомиллаштириш ва кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ-102-сон қарори иловаси 2022 — 2024 йилларда республика аҳолисига эндокринология ёрдами кўрсатишни ривожлантириш дастурининг 10- бандида уюшган аҳоли (мактабгача таълим муассасалари, мактаб, лицей, коллежлар) ва уюшмаган болаларда эндокрин касалликларни эрта аниқлаш бўйича бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаси оилавий шифокорлари томонидан скрининг тадбирларини (йод танқислиги ҳолатлари, ортиқча вазн, пастбўйлик, жинсий ривожланишнинг бузилиши ва бошқалар) босқичма-босқич амалга ошириш белгиланган. Ушбу қарорни ижроси бўйича академик Ё.Х.Туракулов номидаги РИЭИАТМ ходимлари томонидан 2022 йил 3 июнь куни Жиззах вилоятида болалар ва ўсмирлар тиббий кўрикдан ўтказилди ва қарорда белгиланган йўналишлар бўйича скрининг текширувлари амалга оширилди. Болаларда йод танқислиги ҳолатлари, ортиқча вазн, пастбўйлик, жинсий ривожланишнинг бузилиши ва бошқа эндокрин касалликлар бўйича тиббий кўрикдан ўтказилди

Умумий амалиёт врачлари ва ҳамширалар учун Aкадемик Ё.Х. Тўрақулов номидаги РИЭИAТМ етакчи ходимлари (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош эндокринологи, профессор Хайдарова Ф.A, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош педиатрия эндокринологи, т.ф.н. Aлимова Н.У, т.ф.н. Садикова A.С.) томонидан йод танқислиги, семириш, предиабетнинг олдини олиш бўйича маърузалар ўқилди ва суҳбатлар ўтказилди.

Шунингдек, Жиззах давлат педагогика институтида Ўзбекистон Республикаси бош эндокринологи, т.ф.д. профессор Хайдарова Ф.A. бўлажак ўқитувчилар учун йод танқислиги ва семириш бўйича маърузалар ўқиб, талабалар ва кичик тиббиёт ходимларини скринингдан ўтказди.

Видео: 

Back to the list