02.06.2022
Бугун Академик Ё.Х.Турақулов номидаги РИЭИАТМ да 1-июнь- Халқаро болаларни химоя қилиш куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди. “Бахтли болаликка хеч қандай касалликлар тўсиқ эмас!” шиори остида ўтказилган тадбир бир неча қисмлардан ташкил топган:
-Болалар учун шоу-концерт
-Ёш рассомлар махорат дарси
-Байрам дастурхони
-Сахна куринишлари
Тадбирда ёш рассомлар кўргазмасидан болалар жуда илхомланишди.
Рассомлар узларининг ижод намуналарини болаларга совға сифатида тақдим этишди.(фотокартинки художников)
Байрамона кайфиятда рақслар ва қувноқ ўйинлар билан болаларнинг юзига табассум улашилди. Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилувчи саҳна кўринишидан болаларга осон тарзда тўғри овқатланиш ва спорт билан шуғулланиш кераклиги яна бир бор кўрсатилиб берилди.
Эндокрин касалликларда ҳам ўз-ўзини назорат қилиш ёрдамида, соғлом турмуш тарзига риоя қилиш орқали турли хил асоратларсиз касалликнинг енгил кечишига эришиш мумкин, соғлом болаларда эса касалликнинг олдини олишда яшаш турмуш тарзининг ахамияти жуда катта.
Президентимиз томонидан қабул қилинган қарорларда болалар саломатлигини мухофаза қилишга алоҳида эътибор қаратилган, хусусан, эндокрин касаллиги бор болаларга бепул дори дармон воситалари билан таъминланиш йўлга қўйилган.
Back to the list