16.06.2022
Aкадемик Ё.Х. Тўрақулов номидаги РИЭИAТМ раҳбарияти Наманган вилоят эндокринология диспансерига ташрифи давомида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Иминов Aбдилҳоди Муҳиддинович ва диспансер ходимлари билан учрашди. Ўзбекистон Республикасида предиабет ва қандли диабетнинг тарқалиши муаммоларига бағишланган маъруза қилинди. Шунингдек, туманлар кураторлари учун вилоят эндокринологик диспансерида предиабет, қандли диабет ва семиришни аниқлаш бўйича аҳолини скринингдан ўтказиш бўйича маҳорат мастер-класс ўтказилди. Янгиқўрғон тумани “Зарбдор” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 62-оилавий поликлиникада 40 ёшдан ошган шахслар скрининг текширувидан ўтказилди. Скрининг давомида 71 нафар фуқаро кўрикдан ўтказилди, шундан 61 нафари қабулга, 10 нафари уйга ташриф буюрган. 71 нафар фуқаронинг 3 нафарида (4,2%) 2-тоифа қандли диабет аниқланган ва уларга маслаҳат ва тавсиялар берилган. Ҳаммаси инсон қадри учун.
Back to the list