13.06.2022
РИЭИAТМ раҳбарияти Бухоро шаҳрига ташрифи доирасида академик Ё.Х. Тўрақулов номидаги РИЭИAТМ ва Бухоро тиббиёт институти ўртасида “Ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум” имзоланди. Битирувчи талабалар, магистрлар ва клиник ординаторлар учун Ўзбекистон Республикасида қандли диабет ва йод танқислигининг тарқалиши муаммолари бўйича маърузалар қилинди. Шунингдек, Бухоро вилоят эндокринология диспансерида РИЭИAТМ мутахассислари томонидан туманлар кураторлари учун аҳолини қандли диабет, семизлик ва йод танқислиги скринингидан ўтказиш бўйича маҳорат дарси ўтказилди. Шунингдек, ташриф давомида Бухоро вилояти эндокринология диспансерининг янги биноси қурилиши билан танишилди. Ҳаммаси инсон қадри учун.
Back to the list