23.06.2022
2022-йил 26-январдаги ПҚ 102-сон “Эндокринологик хизматни такомиллаштириш ва кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорини бажариш мақсадида 2022-йил 22-июн куни Ўзбекистон Республикаси прокуратураси марказий аппаратининг 250 нафардан ортиқ ходимлари академик Ё.Х. Тўрақулов номидаги РИЭИAТМ мутахассислари томонидан ортиқча вазн, предиабет, қандли диабет ва йод танқислиги ҳолатлари бўйича скрининг ўтказилди. Ҳаммаси инсон қадри учун.