Size:
AAA
Color: CCC
Images On.Off.
Normal site version
AA Кўриш қобилияти паст бўлганлар учун
Колл марказ: +998(55) 508-50-00 (24/7)
Навбатчи шифокор: +998(95)479-80-00 (17-00дан : 08-00гача)
WhatsApp
29.06.2022
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони ижрода!
2021 йил 3 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг №ПФ-6155-сон Фармонига «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид ДАВЛАТ ДАСТУРИ қабул қилинган бўлиб, ушбу дастур доирасида Бухоро, Жиззах, Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё, Тошкент, Хоразм ва Фарғона вилоятлари эндокринология диспансерлари, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳар эндокринология диспансерлари, академик Ё.Х. Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт Маркази бир қатор замонавий тиббиёт асбоб-ускуналари билан жиҳозланди. Жумладан юқорида кўрсатилган эндокринология муассасаларига 10 дона эксперт синфга мансуб кенгайтирилган кардиотўпламли ультра товуш аппарати, 8 дона рентгенграфия ва флюроскопия учун стационар рентген мажмуаси, 9 дона кўчма рентген аппарати, 47 дона 7 турдаги лаборатор анализаторлари, 31 та ўпкани суний шамоллатиш аппарати, 15 дона наркоз, анестезия ва нафас олиш аппарати ва бошқалар етказилди. 
Шу билан ҳудудий эндокринология муассасаларида кўрсатиладиган тиббий хизматлар сони кўпайтирилди. 
Булардан ташқари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февраль кунидаги №ПФ-6155-сон Фармони доирасида юқорида кўрсатиб ўтилган ҳудудий эндокринология муассасаларига юқори технологик тиббий асбоб ускуналар етказилиши давом этмоқда. 

photo_2022-06-27_13-54-53.jpgphoto_2022-06-27_13-54-49.jpg

Back to the list