Size:
AAA
Color: CCC
Images On.Off.
Normal site version
AA Кўриш қобилияти паст бўлганлар учун
Колл марказ: +998(55) 508-50-00 (24/7)
Навбатчи шифокор: +998(95)479-80-00 (17-00дан : 08-00гача)
WhatsApp
05.07.2022
Ўзбекистон Республикаси билан Қорақалпоғистон Республикаси  дўстона муносабатда бўлиб, халқларимиз азалдан бир оила бўлиб келган.  Охирги кунларнинг қайғули воқеаларига йўл қўйиб бўлмайди ва оиламизга нифоқ ва тартибсизлик келтирганлар Яратганнинг ўзи томонидан жазоланади!  Республика Ихтисослашган Эндокринология Илмий Амалий Тиббиёт Маркази Республикамизнинг кўплаб тиббиёт муассасалари билан яқин алоқада.  Бу йил академик Ё.Ҳ.Турақулов номидаги  Республика Ихтисослашган Эндокринология Илмий Амалий Тиббиёт Маркази Қорақалпоғистон Республикаси тиббиёт институти билан ҳамкорлик меморандуми имзолади, Марказ профессор-ўқитувчилари талабалар, клиник ординаторлар, магистрлар ва шифокорларга  бир неча бор маърузалар ўқидилар.  Қорақалпоғистон Республикаси эндокринология диспансери шифокорлари билан биргаликда йод танқислиги, орфан касалликлар, семириш каби касалликларни аниқлаш бўйича скрининг текшируви ўтказилиб, фарзандларимизнинг жисмоний ва жинсий ривожланишига баҳо берилди.  Биз бир халқмиз, бир Ватан фарзандларимиз, ҳамиша буюк аждодларимиз сингари бирга бўлишимиз, барча муаммоларни бирга ечишимиз керак! Ҳаммаси инсон қадри учун!

photo_2022-07-04_18-51-23.jpgphoto_2022-07-04_18-51-25.jpgphoto_2022-07-04_18-51-20.jpgphoto_2022-07-04_18-51-27.jpg

Back to the list