08.07.2022
7 июл куни Ё.Х. Тўрақулов номидаги РИЭИAТМда Ўзбекистон Миллий эндокринологлар ассоциациясининг гибрид форматдаги иккинчи йиғилиши бўлиб ўтди. Илмий семинар давомида халқаро конференсияларда қатнашган РИЭИAТМ йетакчи ходимлари Холиқова A.О., Aлиева A.В., Тожиева И.М. томонидан эндокринология соҳасида олинган сўнгги маълумотлар тингланди. ТошПМИ “Эндокринология ва болалар эндокринологияси” кафедраси доценти Носирова Х.К. гипофиз бези аденомаси билан оғриган аёлларда ҳомиладорлик даврида туғилиш модуляторларининг роли ҳақидаги замонавий қарашлар ҳақида гапирди. 4 август куни Ўзбекистон Эндокринологлар миллий ассоциациясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади.