Size:
AAA
Color: CCC
Images On.Off.
Normal site version
AA Кўриш қобилияти паст бўлганлар учун
Колл марказ: +998(55) 508-50-00 (24/7)
Навбатчи шифокор: +998(95)479-80-00 (17-00дан : 08-00гача)
WhatsApp
19.07.2022 Юртимизда йод танқислигига қарши курашда мутахассислар олдида қандай вазифалар турибди?
Насиба Алимова,
академик Ё.Х. Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази болалар илмий  бўлими мудири, тиббиёт фанлари номзоди:
— Шу йилнинг 26 январидаги “Эндокринология хизматини такомиллаштириш ва кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорида аҳолининг касалликка чалиниш хавфи юқори бўлган гуруҳлари, жумладан, болалар, ўсмирлар, ҳомиладор ва эмизикли аёлларни йод препаратлари билан бепул таъминлаш орқали йод танқислиги касалликларининг самарали профилактикасини таъминлаш бўйича алоҳида вазифалар белгилаб берилди.
Бундан ташқари, доимий мониторинг орқали республика аҳолиси ўртасида йод танқислиги касалликларига чалинишни камайтириш борасидаги қуйидаги чора-тадбирлар муҳим аҳамиятга эга:
Биологик муҳит ва туз таркибидаги йодни аниқлаш бўйича илмий-эпидемиология лабораториясини молиялаштириш;
илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш учун мақсадли грантлар ажратиш;
барча ёш ва хавф гуруҳига кирувчи тоифаларни чуқурроқ таҳлил қилиш;
йод танқислигини муваффақиятли бартараф этиш учун республикада ишлаб чиқарилаётган, сотилаётган ва истеъмол қилинадиган ош тузини истисносиз 100 фоиз йодлаштиришни таъминлаш;
ҳудудларда истеъмол қилинадиган йодланган туз ишлаб чиқариш ва сотишни қатъий тартибга солиш ва назорат қилиш;
“Ўзбекистон Республикасида йод танқислиги касалликлари профилактикаси тўғрисида”ги Қонунни амалга ошириш бўйича ҳудудий дастурларни яратиш ва амалга ошириш;
йодланмаган туз ишлаб чиқариш учун жарималарни белгилаш;
контрабанда ёки техник туз савдо расталарига кириб боришининг олдини олиш;
Йод танқислиги касалликларининг олдини олиш бўйича мунтазам тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб бориш.
Албатта, бу вазифаларни бажариш учун халқимиз саломатлиги ва тараққиётига масъул мутахассислар бир ёқадан бош чиқариб ҳамжиҳатликда ҳаракат қилиши керак.

Back to the list