20.07.2022

"Корзинка" ва Эндокринология маркази соғлом овқатланишни тарғиб қилишда ҳамкорликни бошлади
“Корзинка” супермаркетлар тармоғи ва академик Ёлқин Холматович Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий эндокринология маркази Ўзбекистон аҳолиси орасида соғлом ҳаёт тарзи ва соғлом овқатланишни кенг тарғиб қилиш мақсадида узоқ муддатли ҳамкорликни йўлга қўйди. 2022-йил 19-июл, сешанба куни Эндокринология маркази директори Феруз Фатхуллайевич Тўрайев ва “Anglesey Food” МCҲЖ ХК бош директори ўринбосари Aлишер Бахтиёрович Тўрайев ўртасида ҳамкорлик тўғрисида тегишли меморандум имзоланди.
Ҳамкорлик доирасида “Корзинка” супермаркетлар тармоғида Эндокринология маркази мутахассисларининг эксперт кўмаги асосида соғлом турмуш тарзи ва соғлом овқатланишни тарғиб етишни кучайтириш режалаштирилмоқда. Жумладан, бу “Корзинка” майдонларида Эндокринология маркази мутахассислари тавсияларидан иборат ахборот материалларини тарқатишни ўз ичига олади. Тез орада соғлом овқатланиш тўғрисидаги анимацион роликлар серияси супермаркетларда жойлаштирилган екранларда меҳмонлар учун қулай талқинда ефирга узатила бошлайди.
— Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 1997-йилдаёқ нотўғри овқатланиш сабабли юзага келадиган касалликларини тан олган ва улар ҳозирги кунда ҳам тиббиётда сезиларли муаммолар сирасига киради. Ушбу касалликлар инсон ҳаёти сифати ва барча соҳадаги фаолиятига салбий таъсир кўрсатиб, кўпинча ўзи билан қўшимча касалликларни ҳам бошлаб келади. Бизнинг ҳамкорларимиз билан биргаликдаги устувор вазифаларимиз аҳолига тўғри овқатланиш тўғрисида ахборот йетказиш, истеъмолчиларга соғлом ва тўйимли маҳсулотлар фойдасига танловларни амалга ошириш имкониятини таклиф етиш орқали ушбу касалликларни олдини олиш, шунингдек, аҳоли ўртасида жисмоний фаолликни оширишни қўллаб-қувватлашдан иборат, — Эндокринология маркази директори Феруз Тўрайев қайд етиб ўтди.
— Ҳар куни истеъмол маҳсулотларини харид қилиш учун ўн минглаб меҳмонлар супермаркетларимизга ташриф буюрадилар. Уларни сифатли маҳсулотлар, биринчи ўринда соғлом озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, бизнинг енг устувор йўналишларимиздан бири саналади. 2006-йилда биз Ўзбекистонда биринчи бўлиб “соғлом овқатланиш” тоифасини жорий қилган едик. Ендиликда Эндокринология маркази эксперт кўмаги асосида соғлом овқатланиш тўғрисида ишончли маълумотларни кенг тарқатиш имконияти пайдо бўлди. Бу еса, ҳозирги замонавий оламда жуда долзарб ҳисобланади. Биз ҳамкорларимизга қўллаб-қувватлаганликлари учун ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз ва самарали ҳамкорликка умид қиламиз, — деди “Anglesey Food” МCҲЖ ХК сифат бўйича бош директори ўринбосари Aлишер Тўрайев.
Таъкидлаб ўтиш жоиз, 2022-йил апрел ойидан бошлаб “Корзинка” ва Эндокринология маркази ижтимоий тармоқларда турли озиқ-овқат маҳсулотларининг фойдали хусусиятлари тўғрисидаги ҳамкорлик нашрлари сериясини йўлга туширди. Меморандумда қайд етиб ўтилган режаларнинг амалга оширилиши ҳамкорлик кўламини кенгайтириш ва томонлар шерикчилигини янги даражага олиб чиқишга имкон яратади.
Back to the list