Size:
AAA
Color: CCC
Images On.Off.
Normal site version
AA Кўриш қобилияти паст бўлганлар учун
Колл марказ: +998(55) 508-50-00 (24/7)
Навбатчи шифокор: +998(95)479-80-00 (17-00дан : 08-00гача)
WhatsApp
17.08.2022 Сиз севган, қувватга тўлдирувчи ва фойдага бой бақлажон!
Азизлар, биз тўғри овқатланишнинг афзалликлари ҳақидаги саҳифамизни давом эттирамиз.
Биз саломатлигингиз тўғрисида доим қайғуриш кераклиги ҳамда организмнинг етарли миқдорда фойдали элементлар ва витаминларни қабул қилишини назорат қилиш муҳимлиги ҳақида кўп бора айтганмиз.
Бугун Академик Тўрақулов Ё.Х. номидаги Республика Ихтисослаштирилган Илмий-Амалий Эндокринология Тиббиёт Маркази (Эндокринология Маркази) бўлим бошлиғи, тиббиёт фанлари номзоди, диетолог — Ходжаева Нодира Воҳидовна билан биргаликда мавсумнинг ажойиб янгилиги, барчамиз бирдек севиб истеъмол қиладиган бақлажоннинг хусусиятлари ҳақида сўзлашамиз.
Бақлажон — ҳар бир бекажоннинг ошхонасида кенг фойдаланиладиган, нафақат мазали таъми, балки фойдали хусусиятлари учун ҳам севиб истеъмол қилинадиган маҳсулот. У озиқ-овқатдан ташқари халқ табобати ҳамда юз ва тери парваришида ҳам кенг қўлланилади.
Бақлажон чекишни ташлашга ҳам ёрдам беради. Унинг таркибидаги никотин кислотаси тамаки маҳсулотларидан ўзингизни тийишга кўмаклашади. Б витаминига бой ўсимлик асаб тизимига ижобий таъсир қилади, мия фаолиятини меъёрлаштиради, хотирани мустаҳкамлайди. Унинг таркибидаги озуқа моддалар холестерин миқдорини камайтириб, эритротцитлар ишлаб чиқарилишини таъминлайди ва шу орқали қон таркибини яхшилайди.
Бақлажон яна қандай фойдали хусусиятларга эга?
тери учун зарурий антиоксидант ва коллагенлар манбайи;
таркибида 50дан ортиқ минераллар мавжуд;
Калий — юрак фаолиятини таъминлайди, организмда туз ва сув меъёрини назорат қилади, шишни келтириб чиқарувчи ортиқча натрийни ҳайдайди;
Калций — суяк тўқималарини мустаҳкамлайди ва уларнинг ўсишида бузилишларнинг олдини олади;
Кремний — қон томирларининг эластиклигини таъминлайди;
Мис — темир моддаларини гемоглабинга айлантиришга хизмат қилади
Фойдага бой маҳсулотни Корзинкаларимизда ҳозироқ харид қилинг
▫️Бақлажон — 3 490 соʻм / кг;
▫️Бақлажон, думалоқ — 5 990 соʻм / кг.
Саҳифаларимизни кузатиб боринг, фойдали маҳсулотлар ҳақида кўпроқ маълумотларга эга бўлинг ва саломат бўлинг, азизлар!

Back to the list