24.08.2022
2022-йил 23-август куни ЖССТ миссияси “Ўзбекистонда бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида Юқумсиз касалликларнинг олдини олиш ва назорат қилиш имкониятларини яхшилаш” лойиҳаси доирасида академик Ё.Х. Тўрақулов номидаги РИЭИAТМга ташриф билан Миллий ишчи гуруҳи ва Мувофиқлаштирувчи кенгаш билан учрашди. Миссия қандли диабетнинг олдини олиш ва даволаш, оёқ ва кўз касалликларини даволаш, рўйхатга олиш ва ҳисобини юритиш бўйича ишларни ташкил етиш билан танишди, Давлат регистри, “Қандли диабет мактаби”, шунингдек, халқаро экспертлар иштирокида ўтказилган терапевтик таълим бўйича семинарда иштирок етди. ЖССТ миссиясининг таркиби: Др. Жилл Фаррингтон, Минтақавий идора, юрак-қон томир касалликлари ва диабет бўлими; Др. Елена Цой, Минтақавий идора, Техник ходим, Юқумсиз касалликлар бўлими; Проф. Жоао Филипе Рапосо, ЖССТ маслаҳатчиси, Португалия диабет ассоциациясининг клиник директори, Нова тиббиёт мактаби профессори, Лиссабон, Португалия; Др. Назокат Касимова, Техник ходим, Юқумсиз касалликлар бўлими, ЖССТ мамлакат идораси.





Back to the list