Size:
AAA
Color: CCC
Images On.Off.
Normal site version
AA Кўриш қобилияти паст бўлганлар учун
Колл марказ: +998(55) 508-50-00 (24/7)
Навбатчи шифокор: +998(95)479-80-00 (17-00дан : 08-00гача)
WhatsApp
10.09.2022
2022 йил 26 январдаги 102-сонли  “Эндокринологик хизматни такомиллаштириш ва кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорини бажариш мақсадида 2022 йил 8 сентябр куни Aкадемик Е.Х. Тўрақулов номидаги РИЭИАТМ етакчи ходимлари  томонидан, Бухоро вилояти Пешку туманида 170 нафардан ортиқ болалар ва усмирлар боғча ва мактабларда скрининг текширувидан ўтказилди. Болалар йод танқислиги, ортиқча вазн, бўйи пастлиги ва бошқа эндокрин касалликлар бўйича тиббий кўрикдан ўтказилиб, жисмоний ва жинсий ривожланиши баҳоланди.
Умумий амалиёт шифокорлари ва ҳамширалар учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош педиатр эндокринологи, т.ф.н. Aлимова Н.У. ва академик Е.Х.Туракулов номидаги РИЭИАТМ илмий котиби т.ф.н. Садикова A.С. томонидан семизлик, диабет олди холатлари ва йод танқислигининг олдини олиш ва даволаш бўйича маърузалар укилди.

2 (4).jpg22 (2).jpg24 (2).jpg25 (2).jpg26 (2).jpg28 (2).jpg

Back to the list