10.09.2022
Инсон қадри учун! Бухоро вилоятида иккинчи кун.
2022-йил 9-сентабр куни Aкадемик Ё.Х. Тўрақулов номидаги РИЭИAТМ ходимлари томонидан Бухоро шаҳридаги 74-сонли боғча тарбияланувчилари ва 22 ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби укувчиларини скрининг текширувидан ўтказиш давом эттирилди. Болалар йод танқислиги, ортиқча вазн, бўйи пастлиги ва бошқа эндокрин касалликлар бўйича тиббий кўрикдан ўтказилиб, жисмоний ва жинсий ривожланиши баҳоланди.
Умумий амалиёт шифокорлари ва ҳамширалар учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош педиатрия эндокринологи, т.ф.н. Aлимова Н.У. ва РИЭИAТМ илмий котиби т.ф.н. Садиқова A.С. семизлик, диабет олди холати ва йод танқислигининг олдини олиш ва даволаш бўйича маърузалар тинглади.
РИЭИAТМ ва Бухоро давлат тиббиёт институти ўртасидаги ҳамкорлик меморандуми доирасида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош болалар эндокринологи, т.ф.н. Aлимова Н.У. БДТИ талабалари учун “Орфан касалликлар” ва “Туғма гипотериоз” мавзуларида маърузалар тингланди.





Back to the list