12.09.2022
Жиззах вилояти Aрнасой туманида 102-сонли ПҚ ижроси мониторинги ўтказилди. Оилавий шифокорлар ва патронаж ҳамширалар малакасини оширишдан сўнг (феврал-март) 2022-йил апрелдан бошлаб тумандаги 47 минг аҳолидан 57 фоизи (40 ёшдан ошган аҳолининг 8000 нафари аллақачон скрининг текширувидан ўтган (14 минг аҳоли), 119 нафар беморда ҚД2 биринчи марта, 2035 нафарида преморбид ҳолатдаги ортиқча вазн аниқланган. КТМПда беморларни бирламчи текшириш хонаси мавжуд, “бир кунлик стационар”нинг иккита хонаси очилиб, у ерда янги ташхис қўйилган беморларга бирламчи ёрдам кўрсатилади ва тавсиялар берилади. “Қандли диабетнинг олдини олиш, саломатлик ва тўғри овқатланиш” мактаби ташкил қилинди ва фаолият кўрсатмоқда, унга патронаж ҳамширалар жалб етилган. Патронаж ҳамширалар фаолиятини яхшилаш мақсадида аввалги туман ҳокими Бердибоев Жамолиддин Aбдуғанийевич (25 бирлик) ва ҳозирги туман ҳокими Хуршид Шукуруллаевич Aлимардоновлар (35 бирлик) томонидан 60 та велосипед транспорти совға қилинди, бу ҳам Aрнасой тумани аҳолиси ўртасида “соғлом турмуш тарзи”ни тарғиб қилишга хизмат қилади. КТМП раҳбари Aбдусаттарова Муххабат Aтабековнага, оилавий шифокорлар фаолияти координатори Aбдуалимова Насиба Халиловнага, бош ҳамшира Мамарасулова Феруза Умурзаковнага, Жиззах эндокринология диспансерининг куратор-эндокринологи Мустафоқулова Нигора Ботирбековна ва Aрнасой КТМПннг бутун жамоасига ел саломатлиги йўлида сидқидилдан амалга ошираётган фидокорона меҳнат учун миннатдорчилик билдирамиз.





Back to the list