14.09.2022
12 сентабр куни Aкадемик Ё.Х. Тўрақулов номидаги РИЭИAТМда МAГAТЭ мутахассислари Гейнрих Кристоф Самба ва Пеллет Оливер Жак билан музокаралар бўлиб ўтди. Нуклеар тиббиётининг ривожланиши ва уни қўллаш имкониятлари муҳокама мавзуси бўлди. Музокаралар чоғида МAГAТЭ РИЭИAТМда янги нуклеар тиббиёти биносини қуриш, радиологларнинг малакасини оширишга кўмаклашишига қарор қилинди. Шунингдек, МAГAТЭ мутахассисларига Нуклеар тиббиёти департаменти ва беморларни даволашда фойдаланиладиган асбоблар кўрсатилди.