26.09.2022
Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Наманган филиали ходимлари, Наманган вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармасининг 2022 йил 30 августдаги №06-04357-сонли кўрсатма хатига асосан Норин туманига ташриф буюриб қуйидаги ишларни амалга оширдилар;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 январдаги “Эндокринология хизматини такомиллаштириш ва кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-102 сонли Қарор ижросини ўрганилганда, 16-ОПда шифокор олди хонаси жиҳозланган, тарози, пульсоксиметр, тонометр, фонендоскоп сантиметр лента, глюкометр, бўй ўлчагич, стетоскоп, қандли диабетга текширилганларни қайд этиш журнали, келган беморларни қайд этиш журналлари юритилган. Бино ичкарисида, залда беморларга кўринарли жойда диабетик мактаби паънолар илинган.
Туман ва 16-ОПда 40 ёшдан юқори аҳолини скринингдан ўтказиш бўйича тармоқ режа ишлаб чиқилган. Барча ДПМларда ўзларининг, оилавий шифокорлар ва патронаж хамширалар томонидан тармоқ режалари ишлаб чиқилган. Туманда жами 40 ёшдан ошган фуқаролар сони 53446 нафарни ташкил этиб, 1050 нафар эндокрин тизими касалликларини қўшмаган холда скрининг режаси махаллалар ва ДПМлар кесимида апрел-декабр ойига хар ойга тармоқ режа ишлаб чиқилган. Хусусан; 16-ОПда жами ахоли, 16325 нафар, 4965, ундан скрининг режага 4809 нафар аҳоли режалаштирилган. Шу кунга қадар туманда 41 минг нафардан ортиқ, 16-ОПда 3367 нафар ахоли скрининг текширувларидан ўтказилган. Амбулатор карталар кўрилганда РИЭИАТМ томонидан тавсия қилинган скрининг текширув варақалари ёпиштирилган. Скрининг варақалари тўғри тўлдирилган. Балл қўйиш тизими тўғри бахоланган. Скрининг текширувлари бўйича алгоритм тўғри ташкил этилган. Хусусан, беморларда бахолашда 12 балдан юқори тўплаган фуқароларни қондаги қанд миқдорини текширувига йўналтирилган. Қондаги қанд миқдори юқори чиққан беморларни туман эндокринологига кўрикка юборилган.
16-ОПнинг “Лаборатория” бўлими ўрганилганда клиник ва биохимик тахлиллар (умумий қон ва сийдик тахлили, коагулограмма, микроэлементлар тахлили, АЛТ, АСТ, боғланган ва боғланмаган билирубин, қондаги қанд миқдори ва хоказо) ФЕК анализаторларда ўтказилмоқда.
Норин ТТБга қарашли 16-ОПда 6 нафар эндокринолог, 1 нафар хирург тайёрлаб қўйилган хоналарга жойлашиб “Диспансер” назоратидаги, ҳолати оғир мураккаб бўлган беморларни кўрикдан ўтказдилар. Кун давомида 224 нафар беморларни тиббий кўрикдан ўтказилди. Шунингдек 5 нафар ётиб қолган беморлар холидан уйига бориб текширувлардан ўтказилди. (Рўйхат илова қилинади)
Тиббий кўрик натижасида туман тиббиёт бирлашмасининг эндокринология бўлимида даволаниш учун 32 нафар беморни, вилоят яъни РИЭИАТМ НФда консерватив даволаниш учун 11 нафар беморни, операция учун суғурта жамғармаси орқали 5 нафар беморни йўналтирилди. Туман эндокринология бўлимига даволаниш учун ётқизилган беморларнинг барчасига вилоятдан келган шифокорлар томонидан стандарт асосида дорилар белгилаб берди, Норин туманига эндокринологиядан маъсул этиб белгиланган масъуллар назорати остида бўладилар.
