06.10.2022
Инсон Қадри Учун!
Қашқадарё вилояти Помуқ тумани
Помуқда "Тиббиётдаги ислоҳотлар — Инсон қадри учун" аксияси доирасида тиббий кўрик ўтказилмоқда.
Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ва Соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамкорлигида вилоятнинг олис чегара ҳудудида "Тиббиётдаги ислоҳотлар — Инсон қадри учун" аксияси ташкил етилиб, аксия доирасида тажрибали мутахассислар томонидан кўрик ўтказилмоқда.
Миришкор туман Помуқ шаҳарчасидаги туман поликлинкасида Эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Қашқадарё филиали мутахассислари томонидан қандли диабет ва буқоқ касалликлари бўлган беморлар, Кардиология маркази мутахассислари томонидан юрак ишемия, юрак туғма нуқсони, гипертония ва кардиомиопатия касалликлари бўлган беморларни кўрикдан ўтказиб, керакли маслаҳатларни беришмоқда.



Back to the list