17.10.2022
12-октабр куни Ўзбекистон Эндокринологлари II Халқаро Конгрессининг иккинчи куни бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Эндокринологлари Конгресси доирасида биринчи марта “Ёш олимлар” секцияси очилди. Унда энг яхши илмий маърузалар тингланди, ёш олимлар ноутбуклар билан тақдирланди. Шунингдек, тиббиёт олий ўқув юртлари талабалари, клиник ординаторлар ва шифокорлар учун Aкадемик Ё.Х. Тўрақулов номидаги РИЭИАТМ қошидаги Ўқув маркази ҳақида ҳамда "2-тоифа қандли диабет билан оғриган беморлар учун терапевтик таълим миллий мактаби"нинг тақдимот бўлиб ўтди. Конгресс якунлари бўйича болалар эндокринологияси, диабетология, тиреоидология, нейроэндокринология каби йўналишлари бўйича резолюсия қабул қилинди. Aҳолининг соғлом турмуш тарзи ва жисмоний фаоллигини қўллаб-қувватлаш маркази билан биргаликда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзи ва тўғри овқатланишни тарғиб қилиш, зарарли озиқ-овқат маҳсулотлари рекламасини чеклаш бўйича қарор қабул қилинди. Ҳаммаси инсон қадри учун.