31.10.2022
Инсон қадри учун!
2022 йил 26 январдаги 102-сонли “Эндокринологик хизматни такомиллаштириш ва кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори ижроси доирасида 29-30-октябрь кунлари Тошкент шаҳрида қандли диабет билан касалланган беморлар терапевтик таълим мактаби (Москва, Россия) халқаро иштирокида семинар-мактаб ўтказилмоқда. Мазкур ўқув тадбирида Ўзбекистон Республикаси ҳудудий эндокринологик диспансерлари эндокринологлари, ҳамширалари тайёргарликдан бўлиб ўтмоқда. Улар кейинчалик оилавий шифокорлар ва патронаж ҳамширалар учун тренер фаолиятини бажарадилар. Семинар-мактаб Россиянинг етакчи эндокринологлари т.ф.д. Майоров A.Ю. ва т.ф.н. Мельникова О.Г. томонидан олиб борилмоқда. Семинар-мактаб Aкадемик Ё.Х. Тўрақулов номидаги РИЭИAТМ (Фахрутдинова С.С.), Федерал давлат бюджет муассасаси Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Миллий тиббиёт эндокринология илмий-тадқиқот маркази (Мйоров A.Ю.) томонидан “Медол” (Ўзбекистон Республикаси) кўмагида ташкил етилди.