31.10.2022
Инсон қадри учун!
2022 йил 26 январдаги 102-сонли “Эндокринологик хизматни такомиллаштириш ва кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори ижроси доирасида 29 октябр Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида Ё.Х. Тўрақулов номидаги РИЭИAТМ репродуктив эндокринология бўлими мудири Узбеков К.К. гипогонадизм ва рационал тестостерон терапияси бўйича маърузалар ўқиди. Маърузада эндокринологлар, урологлар, терапевтлар иштирок этишди. Шунингдек, вилоят эндокринология диспансери шароитида қалқонсимон без патологияси билан оғриган беморлар кўрикдан ўтказилди.

Back to the list