31.10.2022
Инсон қадри учун!
30 октябрь - "Қандли диабет билан касалланган беморлар терапевтик таълим мактаб"нинг иккинчи куни. Бугун инсулин терапияси ва гипогликемик дори воситалари, шунингдек, қандли диабетнинг психологик жиҳатлари ва клиник ҳолатларини таҳлил қилиш мавзусида дарслар ташкил этилди. Жослин Э.П. медали соҳиби, қандли диабет билан оғриган бемор билан учрашув бўлиб ўтди. Филиаллар ва Эндокринология Марказидан 14 нафар ҳамшира, 24 нафар эндокринологлар иштирок этдилар. Иштирокчиларга тренер “Сертификатлари” топширилди. Aкадемик Ё.Х. Тўрақулов номидаги РИЭИAТМ раҳбарияти семинар-мактабни ташкил этишда кўрсатган ёрдам учун Медол, Aбдуллаева К.М. ва Кан С.В.га ўз миннатдорчилигини билдиради.



Back to the list