03.11.2022
Инсон қадри учун!
2-ноябрь, 2022-йил Ё.Х.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд вилоят филиалида тренер-ендокринологлар гуруҳи - Aтабаев О.К., Усманова И.A., Aзизова З.М. - Самарқанд шаҳрида “Қандли диабет билан оғриган беморларни терапевтик таълим” миллий мактабида 34 нафар бирламчи тиббиёт ҳамширалари, 35 нафар оилавий шифокорлар ва 2 нафар эндокринологлар малакасини оширдилар. Шунингдек, мактабда қандли диабетга чалинган 50 нафар бемор иштирок этди. Тренинг икки босқичда гуруҳларда ўтказилди. “Мактаб” ташриф буюрган ҳамширалар, оилавий шифокорлар ва қандли диабетга чалинган беморларда катта қизиқиш уйғотди.



Back to the list