Size:
AAA
Color: CCC
Images On.Off.
Normal site version
AA Кўриш қобилияти паст бўлганлар учун
Колл марказ: +998(55) 508-50-00 (24/7)
Навбатчи шифокор: +998(95)479-80-00 (17-00дан : 08-00гача)
WhatsApp
14.11.2022
Инсон қадри учун!
2022 йил 26 январдаги 102-сонли “Эндокринологик хизматни такомиллаштириш ва кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори ижроси ҳамда ноябрь ойи “Диабет ойлиги” доирасида ва айни пайтда жойларда тиббий-профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.
Жумладан, Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали томонидан вилоят болалар махсуслаштирилган сиҳатгоҳида болажонлар ҳар йили 2 марта эндокринологик тиббий кўрикдан ўтказилади ва болалар эндокринологлари томонидан соғлом турмуш тарзига риоя қилиш тўғрисида саломатлик дарслари сиҳатгоҳ болажонлари учун ташкил этилади. 
Кўрик давомида сиҳатгоҳдаги 160 нафар болалар ва ўсмирлар жисмоний ва жинсий ривожланиш, диффуз буқоқ, қандли диабет, семизлик каби касалликлар бўйича малакали шифокор Хуршида Улуғова томонидан профилактик кўриклардан ўтказилди, табрияланувчиларнинг уч нафарида жисмоний ривожланишдан орқада қолиш, 1 нафарида крипторхизм, 6 нафарида паст бўйлик аниқланди. Уларга ва сиҳатгоҳ масъулларига зарур тавсиялар берилиб, беморлар назоратга олинди.

1 (16).jpg8 (10).jpg3 (15).jpg18 (5).jpg

Back to the list