Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида 2023-йилни “Инсон хақида ғамхўрлик ва сифатли таълим йили” деб эълон қилишни таклиф қилди. Ва бу шуни англатадики, таълим нафақат тор йўналишни, балки ёшларнинг маданий ва маънавий тарбиясини хам ўз ичига олиши керак. Қадим замонлардан буён шифокорлар зиёлиларга мансуб бўлган - нафақат ўз касбини билган, балки маданият ва маърифат сохасида хам билим олишга интилган. Зеро, маънавий бой жамият давлат равнақининг гаровидир. Академик Ё.X.Тўрақулов номидаги РИЭИАТМда ёшлар таълим-тарбия олмоқда, улар онгига нафақат касбий кўникмаларни сингдириб, балки дунёқарашни кенгайтирмоқда. Шу муносабат билан, янги йил арафасида РИЭИАТМ Клиник ординаторлари "Ван Гог бўлиш" рақамли кўргазмасига ташриф буюришди.
Инсон қадри учун!
Видео: