Size:
AAA
Color: CCC
Images On.Off.
Normal site version
AA Кўриш қобилияти паст бўлганлар учун
Колл марказ: +998(55) 508-50-00 (24/7)
Навбатчи шифокор: +998(95)479-80-00 (17-00дан : 08-00гача)
WhatsApp
08.01.2023
Инсон қадри учун!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 январдаги “Эндокринология хизматини такомиллаштириш ва кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги №ПҚ-102 сонли қарори доирасида, академик Ё.Х. Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт Марказининг янги қурилаётган биносида замонавий талаблар асосида зарур йўналишдаги бўлимларни, шунингдек, махсус лабораторияларни яратишни назарда тутган ҳолда қурилиш ишлари олиб борилмоқда ва тиббий техникалар билан жиҳозланиши таъминланмоқда. Жумладан бугунги кунда бош, оёқ-қўллар, юрак ва тананинг қисмларининг қон томир патологияларини ташхислаш учун мавжуд бўлган усуллардан энг ишончли, аниқ асосийси охирги авлод тоифасига кирувчи Philips Medical Systems (Нидерландияда, 2022 й) компаниясининг ангиография тизими, эндокрин ва бошқа бир қанча касалликларни физиотерапевтик даволаниш туплами (гидротерапия ёрдамида реабилитация қилиш, даволаш жараёнини енгиллаштириш, дори воситаларининг таъсирини яхшилаш ва оғриқларни камайтириш) BTL Medical Technologies (Словакия, 2022 й.) компаниясининг, 6 та гидротерапевтик ванналар, тиббиётда қўлланиладиган умумий ва микрохирургия асбобларини, оптик аксесурларни, оптик толали кабелларни, зондлар ва сенсорларни, қаттиқ ва юмшоқ эндоскопларни паст хароратда зарарсизлантириш , Shinva Medical Instruments компаниясининг (Хитойд, 2022 й.), 3 та 130 литр сиғимли плазменный стерилизатор етказилди ва жойига монтаж қилиниши учун тайёр.
Курилиш давом этяпти.

321562076_556617736374756_6882261938021238983_n.jpg323162321_837927177321300_8793808786893296066_n.jpg321906276_1309048113211801_302209584927822445_n.jpg323445580_1331586600928447_1795029667354241974_n.jpg322884338_704306191339585_6350160636374379388_n.jpg321952965_865837701129133_7446748834608416028_n.jpg323883145_1239782486948825_9175367289045963572_n.jpg323632692_1216116665984256_8137726826066752223_n.jpg323709553_3437972673104432_1957777523521050372_n.jpg322831023_1199896023951910_1218739824438599642_n.jpg

Back to the list