08.01.2023
Инсон қадри учун!
Наманган вилояти. Эндокринология.
2022 йил 26 январдаги 102-сонли “Эндокринология хизматини такомиллаштириш ва куламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори 22-банди ижроси доирасида 2023 йилнинг 7 январ куни Наманган эндокринология диспансери мутахассислари томонидан Наманган давлат университети 40 ёшдан юқори ходимларини скрининг текширувидан утказилди. Скрининг давомида 329 нафар ходимларни қондаги қанд миқдори текширилди. Натижада 23 нафар ходимларда бирламчи диабет хасталиги, 38 нафар ходимда диабет олди холати, 40 нафар ходимларда ортиқча вазн аниқланди. Мутахассислар томонидан керакли тавсиялар берилди.



Back to the list