Size:
AAA
Color: CCC
Images On.Off.
Normal site version
AA Кўриш қобилияти паст бўлганлар учун
Колл марказ: +998(55) 508-50-00 (24/7)
Навбатчи шифокор: +998(95)479-80-00 (17-00дан : 08-00гача)
WhatsApp
10.01.2023
Инсон қадри учун!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 январдаги “Эндокринология хизматини такомиллаштириш ва кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги №ПҚ-102 сонли қарори доирасида, академик Ё.Х. Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт Марказининг Қорақалпоғистон Республикаси филиали замонавий талабларга мос 30 ўринлик жаррохлик ва 6 ўрин жонлантириш бўлимлари учун янги бино курилиш ишлари 2022 йил июнь ойида бошланиб 2022 йил декабрь ойида якунига етди.
Янги қурилган бино бўлимлари учун зарур тиббий техникалар билан жиҳозланиш таъминланмоқда. Жумладан бугунги кунда Филиалга давлат бюджетидан ИВЛ ва наркоз аппаратлари, тиббий операцион лампалар ва хирургик тўпламлар, ўрнатилган ЭКГ блокли дефибрилаторлар, автоматик биокимёвий анализаторлар, ярим автоматик биокимё анализатори, тўшак ёнидаги бемор учун реанимацион мониторлар, авторефкератометр, плазма стерилизатори етказилди.
Натижада, эндиликда Қорақалпоғистон Республикаси ахолисига сифатли ихтисослаштирилган эндокринологик хизмат янада яқинлашади ва юқори мураккабликдаги жаррохлик амалиётлари пойтахтга келмасдан туриб жойида амалга оширилади. Бу эса ахолига жуда катта қулайликлар яратади.



321832780_3306386599616855_5827114973827278234_n.jpg324098831_744901973240179_4842009190588316453_n.jpg323776202_874161597037747_897599820134804205_n.jpg323898128_1131924957505416_1904562369637227920_n.jpg


Back to the list