26.01.2023
Инсон қадри учун!
Наманган вилояти. Эндокринология.
2022 йил 26 январдаги 102-сонли “Эндокринология хизматини такомиллаштириш ва куламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори 22 - банди ижроси доирасида 2023 йилнинг 25 январ куни Наманган эндокринология диспансери мутахассислари томонидан Наманган муҳандислик - технология институтида “Инсон қадри учун” шиори остида 40 ёшдан ошган 122 нафар профессор-ўқитувчи ва ходимларини қандли диабет касаллигини эрта аниқлаш мақсадида антропометрия, тонометрия, глюкометрия текширувлари ўтказилди.
Скрининг текширувлари натижасида 2 нафар ходимларда бирламчи қандли диабет касаллиги, 3 нафар ходимларда предиабет (диабет олди холати), 35 нафар ходимларда эса семизлик касаллиги аниқланди улардан семизлик 1 даража 29 нафарни, 2 даража 5 нафарни, 3 даража 1 нафарни ташкил этди. Ортиқча вазн аникланган 30 нафар ходимларга ва аниқланган янги диабет беморларга тўғри овқатланиш қоидалари ва соғлом турмуш тарзи бўйича тавсиялар ва тарқатма материаллар берилди. Қандли диабет билан диспансер назоратида турган 6 нафар беморларга қондаги қанд миқдорига текширилиб даво муолажалари тавсия этилди.



Back to the list