01.02.2023
Инсон қадри учун!
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 январдаги “Эндокринология хизматини такомиллаштириш ва кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги №ПҚ-102 сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида РИЭИАТМ ходимлари томонидан Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани Тошкент ОШП да оилавий шифокорлар ва патронаж хамширалар эндокрин касалликларни эрта аниқлаш ва қандли диабет скрининги бўйича олиб борилаётган фаолиятини мониторинг қилинди. Мониторинг мобайнида Сирдарё вилояти Оилавий шифокорлар учун махсус тайерланган тренер билан биргаликда оилавий шифокорларнинг эндокрин касалликларни эрта аниқлаш, профилактикаси бўйича билим даражалари онлайн тарзда бахоланди.
Патронаж хамшираларга диабет ривожланиш хавфи гурухига кирувчи ахоли билан ишлаш бўйича керакли тавсиялар берилди.





Back to the list