06.02.2023
Инсон қадри учун!
Самарқанд вилояти.
Академик Ё. Х. Тўрақулов номидаги РИЭИАТМ Самарқанд филиалида Кореялик шифокорлар томонидан “Соғлом ва узоқ умр кўриш” учун шифохонада даволанаётган беморлар ва 40 ёшдан ошган соғлом аҳоли учун интерактив машғулотлар ташкил этилди. Машғулот давомида беморларга ,”Соғлом турмуш тарзига риоя қилиш ”, ”Жисмоний фаоллик”, “Соғлом овқатланиш” нинг узоқ умр кўриш ва соғлом бўлишдаги аҳамияти амалий машғулотлар тарзида кўрсатиб берилди. Профессор О.Бомжо ва командаси томонидан беморларга беғараз ёрдам сифатида тиббий кўрик натижасига кўра керакли тавсиялар берилди.
Ўйлаймизки, келгусида ушбу ҳамкорликнинг давом этиши ҳалқимиз саломатлиги ва шифокорларимиз касбий малакасини ошириш йўлида ижобий самара беради.





Back to the list