Size:
AAA
Color: CCC
Images On.Off.
Normal site version
AA Кўриш қобилияти паст бўлганлар учун
Колл марказ: +998(55) 508-50-00 (24/7)
Навбатчи шифокор: +998(95)479-80-00 (17-00дан : 08-00гача)
WhatsApp
06.02.2023          

   2023 йил 2 феврал куни Академик Ё.X.Тўрақулов номидаги Республика  Ихтисослаштирилган Илмий - Амалий Тиббиёт Эндокринология Маркази Илмий Кенгашининг  марказ директори т.ф.д. Ф.Ф. Тўраев бошчилигидаги 2 - сон йиғилиши бўлиб ўтди.

Кун тартибида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош педиатр – эндокринологи, т.ф.н. Н.У.Алимованинг 2022 йил иш фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи тингланди. Ҳисобот натижаларига асосланган ҳолда

 Илмий кенгаш қарор килди:
1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош педиатр – эндокринологи, т.ф.н. Н.У.Алимованинг 2022 йил иш фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи тасдиқлансин;
2. Болалар эндокринологик хизматини такомиллаштириш, болалар ва ўсмирларда 1-тур қандли диабетнинг ўткир ва сурункали асоратлари ҳамда ҳаёт давомийлигини кузатиш билан боғлиқ ҳолда 1-тур диабет регистри бўйича ишларни кучайтириш;
3. Ҳудудларда ишларни яхшилаш, ҳар бир ҳудудда болалар эндокринологлари етишмаслигини ўрганиш ва “Ўқув маркази” билан биргаликда болалар эндокринологияси бўйича  504 соатлик ихтисослаштирилган курсларда педиатр - эндокринологларни тайёрлашни таъминлаш;

4. Глюкоза миқдорини узлуксиз текшириш (мониторинг) ва инсулин помпасини жорий этган ҳолда ўз-ўзини назорат қилиш мактаблари ишини яхшилаш;

5. Уч кун муддат ичида бюджетдан молиялаштириш бўйича касалхонага ётқизилиши керак бўлган болалар контингенти учун нозологияларнинг кенгайтирилган рўйхатини яратиш;
6. Ҳудудларда кам ўрганилган орфан касалликлари, шу жумладан жинсий аъзолар патологияларини аниқлаш самарадорлигини ошириш;
7. Минералокортикоид дори воситаларининг Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилинишига эришиш;
8. Илмий Кенгаш аъзолари томонидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош эндокринологи т.ф.д., профессор Ф.А.Хайдарованинг  2022 йил иш фаолияти бўйича ҳисоботини тинглаш тўғрисидаги хулосасини тасдиқлаш. 

photo_2023-02-06_11-21-36.jpgphoto_2023-02-06_11-21-35.jpgphoto_2023-02-06_11-21-39.jpgphoto_2023-02-06_11-21-37.jpg

Back to the list