Size:
AAA
Color: CCC
Images On.Off.
Normal site version
AA Кўриш қобилияти паст бўлганлар учун
Колл марказ: +998(55) 508-50-00 (24/7)
Навбатчи шифокор: +998(95)479-80-00 (17-00дан : 08-00гача)
WhatsApp
09.02.2023

 Инсон кадри учун!
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 январдаги “Эндокринология хизматини такомиллаштириш ва кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги №ПҚ-102 сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида академик Ё.Х.Туракулов номидаги Республикада ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий маркази ташаббуси билан Самарқанд вилоятидаги қандли диабет хасталиги билан оғриган беморлар учун GMP стандартларига муофиқ "Nobelpharmsanoat" маҳаллий дори-дармон ишлаб чиқарувчи корхона ҳомийлигида 50 000 000 сумлик дори-воситаларини марказнинг Самарқанд филиалига етказиб ва хомийлик сертификати Филиалга берилди. Ўз навбатида Филиал томонидан ушбу хомийлик сертификати Жонбой тумани тиббиёт бирлашмаси орқали ахолига тақдим этилди. Бундан ташқари Марказнинг етакчи мутахассиси тиббиёт фанлари номзоди Айходжаева М.А. томонидан Жонбой тумани тиббиёт бирлашмасидаги мавжуд 15 нафар эндокринологик ўринлар ва улардаги беморлар кўрилиб, керакли малакали маслахатлар берилди.
РИЭИАТМ ходимлари томонидан Самарқанд вилояти Жонбой тумани 45 нафар оилавий шифокорлар учун эндокрин касалликларни эрта аниқлаш ва қандли диабет скрининги бўйича семинар тренинг ўтказилди,
оилавий шифокорлар эндокрин касалликларни эрта аниқлаш ва қандли диабет скрининги бўйича олиб борилаётган фаолиятини мониторинг қилинди. Мониторинг мобайнида 45 нафар оилавий шифокорларнинг эндокрин касалликларни эрта аниқлаш, профилактикаси бўйича билим даражалари онлайн тарзда бахоланди.

327459217_514188607292774_2779800155591349974_n.jpg328982566_771060557191969_5243545851989939847_n.jpg328235320_524762243111152_3800178547761706327_n.jpg329772848_748709403336822_4254407507650060136_n.jpg328873341_553919333353977_5159817565468006600_n.jpg329020826_468532218823796_2813060614218006813_n.jpg329575557_592759732243228_1563400045287161135_n.jpg328241654_1219063865370723_3676516041599915536_n.jpg



Back to the list