10.02.2023
Инсон кадри учун!
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 январдаги “Эндокринология хизматини такомиллаштириш ва кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги №ПҚ-102 сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида академик Ё.Х.Туракулов номидаги Республикада ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий маркази ташаббуси билан Навоий вилоятидаги қандли диабет хасталиги билан оғриган беморлар учун GMP стандартларига муофиқ "Nobelpharmsanoat" маҳаллий дори-дармон ишлаб чиқарувчи корхона ҳомийлигида 50 000 000 сумлик дори-воситаларини марказнинг Навоий филиалига етказиб ва хомийлик сертификати Филиалга берилди.
РИЭИАТМ ходимлари томонидан Навоий вилоятидаги бир қатор туманлардан 35 нафар оилавий шифокорлар учун эндокрин касалликларни эрта аниқлаш ва қандли диабет скрининги бўйича семинар тренинг ўтказилди,
оилавий шифокорлар эндокрин касалликларни эрта аниқлаш ва қандли диабет скрининги бўйича олиб борилаётган фаолиятини мониторинг қилинди. Мониторинг мобайнида 35 нафар оилавий шифокорларнинг эндокрин касалликларни эрта аниқлаш, профилактикаси бўйича билим даражалари онлайн тарзда бахоланди. Филиалдаги туманларга жавобгар эндокринологлар билан йиғилиб, туманларда 102 сонли ПҚ ижроси бўйича бир қатор масалалар кўриб чиқилди.
Марказнинг етакчи мутахассислари томонидан Филиалда стационар даволанаётган беморлар кўрилиб, керакли малакали маслахатлар берилди.







Back to the list