22.02.2023
Инсон қадри учун!
Хоразм вилояти. Эндокринология. Бугун вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Жўрабек Рахимов вилоят эндокринология диспансерида бўлди.
Ушбу тиббиёт муассасасида ҳар йили ўртача 4700 нафар бемор стационар шароитда даволанади, 80 минг нафарга яқин фуқарога амбулатор хизмат кўрсатилади. Ўтган йил шифохонага 1,7 млрд. сўм маблағ ҳисобига рақамли рентген, 23 минг АҚШ долларига стерилизация ускуналари олиб келинди. Айни кунда лойиҳа қиймати 6,4 млрд. сўм бўлган қўшимча бино қурилиши давом этмоқда. Янги бинода поликлиника, диабет асоратларини хирургик ва реконструктив амалиёт орқали даволаш бўлими, Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали талабалари учун ўқув-амалиёт хоналари жойлашади.
Вилоят раҳбари қурилиш ишларининг бориши, шифохонадаги шароитлар билан танишди, беморлар билан суҳбатлашди. Шифокорлар билан мулоқот жараёнида қандли диабетни даволашда самарали усулларни қўллаш, шунингдек ушбу касалликнинг олдини олишда тиббий профилактика ва тарғибот ишларига эътиборни кучайтириш хусусида сўз юритилди.





Back to the list