Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 январдаги “Эндокринология хизматини такомиллаштириш ва кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги №ПҚ-102 сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, хамда ахолига эндокринологик хизматни яқинлаштириш мақсадида академик Ё.Х.Туракулов номидаги Республикада ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий маркази етакчи эндокрин жаррохи т.ф.н. Алимжанов Н.А. 22.02.2022 й. Навоий вилояти эндокринология диспансерида 25 нафар қалқонсимон без касалликлари бўлган беморларни тиббий кўрикдан ўтказди. Диспансернинг жаррохлик бўлимида юқори мураккабликдаги қалқонсимон без тугцнли ўсмалари жаррохлик амалиётини мастер класс тарзида амалга оширди.