27.02.2023
Инсон қадри учун! Тошкент вилояти. Эндокринология.
ЎзР Президентининг ПК-102 Карори Дастурининг 15-бандига асосан «Қандли диабет 2-тур беморларни терапевтик ўқитиш миллий мактаби» доирасида вилоят бўйича ўқув семинарларини ўтказиш бошланди.
22-феврал куни Олмалик шахрида Тошкент вилояти эндокринология диспансери тренерлари томонидан 20 нафар оилавий шифокорлар ва 10 нафар патронаж хамшираларига семинар-тренинг ўтказилди.
Дарслар "ҚД 2 тур қандай касаллик уни профилактикаси, эрта аниқлаш, клиникаси, даволаш ва унинг асоратлари" хамда "Гипогликемия" мавзуларида бўлиб, узаро савол жавоб ва кўргазмали кўлланмалардан фойдаланган холда ўтказилди.





Back to the list