06.03.2023
Инсон қадри учун! Самарқанд вилояти. Эндокринология.
2023 йил 4 март куни Самарқанд вилояти Тойлоқ туманида Республика ихтисослашган эндокринология илмий амалий тиббиёт маркази Самарқанд вилоят филиали тренер-эндокринологи А.Э Хамзаев томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-102-сонли қарори дастурига асосан “ Қандли диабет 2-тур беморларни терапевтик ўқитиш миллий мактаби” доирасида ўқув семинар машғулоти бўлиб ўтди. Семинар тренингда 20 нафар Оилавий шифокорлар ҳамда патронаж ҳамширалар ва 7 нафар 2-тур Қандли диабет билан касалланган беморлар иштирок этдилар. Ўтказилган семинар Қандли диабет касаллиги унинг келиб чиқиши, профилактикаси, касалликни эрта аниқлаш ва диабет асоратлари мавзуларида бўлиб ўзаро мулоқат ва кўргазмалардан фойдаланилган ҳолда ўтказилди.

Back to the list