Size:
AAA
Color: CCC
Images On.Off.
Normal site version
AA Кўриш қобилияти паст бўлганлар учун
Колл марказ: +998(55) 508-50-00 (24/7)
Навбатчи шифокор: +998(95)479-80-00 (17-00дан : 08-00гача)
WhatsApp
06.03.2023
Инсон қадри учун! Фарғона вилояти. Эндокринология.
Фарғона вилояти Дангара туманида “Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи” бўйича махорат дарси.
Академик Ё.Х.Тўрақулов номидаги РИЭИАТМ Фарғона филиали директори Н.Р.Ибрахимова ва филиалнинг етакчи мутахассислари ходимлари томонидан 2023 йил 22-феврал куни Фарғона вилояти Дангара тумани тиббиёт бирлашмасида 8 нафар оилавий шифокорлари, 16 нафар патронаж хамшираларига “Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи” умуммиллий ҳаракати доирасида махорат дарси ўтказилди. Махорат дарсида туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари билан амалиётдан учраётган муаммолар бўйича савол жавоблар ўтказилди.
Куннинг иккинчи ярмида филиал мутахассислари томонидан туман марказий шифохонаси терапия ўринлари қошидаги эндокрин койкалар фаолияти ўрганилди ва амалий ёрдам берилди ҳамда поликлиникада эндокрин касалликлар билан оғриган беморлар учун тиббий кўрикдан ўтказилиб, беморларга зарурий тавсиялар берилди. Март ойида филиалда ўтказиладиган эндокринология бўйича 1 ойлик малака ошириш ўқув курсига туманнинг 2 нафар эндокринологи таклиф қилинди. Филиал етакчи ходимлари томонидан шахар ва туманларга ташкилий-услубий ёрдамлар давом этмоқда.

330199010_707972211063908_5741714691832043824_n.jpg330183057_865159651216285_973265392238748601_n.jpg330018526_920356035985324_5192303563346263597_n.jpg333530831_139234832396494_1720316457196581512_n.jpg

Back to the list