Size:
AAA
Color: CCC
Images On.Off.
Normal site version
AA Кўриш қобилияти паст бўлганлар учун
Колл марказ: +998(55) 508-50-00 (24/7)
Навбатчи шифокор: +998(95)479-80-00 (17-00дан : 08-00гача)
WhatsApp
10.03.2023
Инсон қадри учун! Хоразм вилояти Эндокринология.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 январдаги “Эндокринология хизматини такомиллаштириш ва кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ–102-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида 9.03.2023 йил куни Хоразм вилоятининг Боғот тумани тиббиёт бирлашмасида тумандаги оилавий поликлиникаларида фаолият олиб бораётган 38 нафар оилавий шифокорларга дастурнинг 15-банди ижроси юзасидан вилоят эндокринология диспансерининг 2 нафар тренерлари томонидан “Қандли диабет 2 тур беморларни терапевтик ўқитиш миллий мактаби”да ўқитиш бўйича ўқув семинар-тренинги ўтказилди. Дарслар қандли диабет ҳақида умумий тушунча, касаллик диагностикаси, тўғри овқатланиш , жисмоний ҳаракатнинг аҳамияти, қандли диабетни даволашда қанд пасайтирувчи дори воситаларини қўллаш, касалликнинг асоратларини олдини олиш ҳақида тушунча ва кўникмалар берилди. Семинар-тренингда қатнашган тиббиёт ходимларидан билим кўникмаларини аниқлаш мақсадида тестлар олинди, саволларга жавоб берилди.

333392898_180159321429630_1610587902456049800_n.jpg335414030_1419961205475204_2686691895751718910_n.jpg334783980_3562981927255549_4704740002570272712_n.jpg334971366_227171506426403_1888866594400452735_n.jpg

Back to the list