11.03.2023
Инсон қадри учун! Андижон вилояти. Эндокринология.
Андижон вилоят эндокринология диспансери мажлислар залида 2023 йил 10 март куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 январдаги “Эндокринология хизматини такомиллаштириш ва кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-102-сон Қарори ижросини таъминлаш мақсадида шахар ва туман эндокринолог хоналари 22 нафар хамшираларига “Қандли диабет 2 тyр беморларни терапевтик ўкитиш миллий мактаби” семинар тренинги ўтказилди. Семинарда қандли диабет беморларни диабетик миллий мактаб орқали ўз-ўзини назорат қилиш, соғлом турмуш тарзи, тўғри овқатланиш бўйича тренерлар томонидан маърузалар ўқилди.



Back to the list