15.03.2023
Инсон қадри учун! Қашқадарё вилояти. Эндокринология.
ТЕЛЕМЕДИЦИНА: ЭНДИ ОЛИС ТУМАН БЕМОРЛАРИГА ҲАМ ҚАРШИ ВА ТОШКЕНТ ШИФОХОНАЛАРИ - БИР ҚАДАМ
Воҳамизда замонавий телемедицина имкониятларидан самарали фойдаланилмоқда.
Телемедицина - бу вилоят ёхуд республика марказидаги малакали шифокорлар ва дунё тиббиёт муассасаларидаги мутахассислар билан реал вақт оралиғида боғланиб, онлайн кўрикдан ўтиш, даво маслаҳатларини олиш имкониятидир. Бунда бемор билан шифокор ўртасидаги масофа аҳамиятли бўлмайди. Бу орқали тиббиётда олтинга тенг дақиқалар тежалади.
Хусусан, республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Қашқадарё филиалида бу қулайлик шарофати билан олис ҳудудлардаги беморларга зарур тавсиялар ўз вақтида берилмоқда.
Илгари Китоб туманидаги оғир беморларга марказдан шифокорларни жалб этиш анча вақт талаб қилар эди. Энди улар Китобдаги беморни кўриб, тўғридан-тўғри эфир орқали ташхислашмоқда. Бу жараён қисқа сонияларда амалга оширилмоқда.
Олис ҳудудлардаги беморлар ҳам узоғи яқин, мушкули осон бўлганидан мамнун.

Back to the list