24.03.2023
Инсон қадри учун! Ўзбекистон Республикаси Президентиниг ПҚ-102 Қарори ижроси доирасида Академик Ё.Х.Туракулов номидаги РИЭИАТМ бир гурух етакчи мутахассислари томонидан Бухоро вилоятининг энг чекка худуди Қоровулбозор туманида "Қандли диабет 2-тур беморларни терапевтик укитиш миллий мактаби" буйича семинар - тренинг ташкил этилди!
Миллий мактаб Марказнинг махсус тренери эндокринолог шифокор Исматуллаева С.С. томонидан олиб борилди.
Тренингда:
6 нафар оилавий шифокор
16 нафар потронаж хамшира
14 нафар ҚД 2 тур билан касалланган беморлар ва 40 ёшдан ошган ахоли хам катнашди.
Дарслар қандли диабет ҳақида умумий тушунча, касаллик диагностикаси, тўғри овқатланиш , жисмоний ҳаракатнинг аҳамияти, қандли диабетни даволашда қанд пасайтирувчи дори воситаларини қўллаш, касалликнинг асоратларини олдини олиш ҳақида тушунча ва кўникмалар берилди.
Бундан ташқари, тумандаги барча оилавий шифокорларга Қандли диабет скрининги ва диабет олди холатларда оилавий шифокор тактикаси мавзусида давра сухбати хам ўтказилди.
Бундан ташқари Марказ ва Қоровулбозор ТТБ билан ўзаро мунтазам равишда телетиббиётни амалга ошириш йўллари хақида келишиб олинди.
Марказ ходимлари томонидан тумандаги махсус махалла тиббиёт пункти хам куздан кечирилиб, у ердаги ахолига курсатилаётган тиббий хизмат самарадорлиги ўрганилди.





Back to the list