28.03.2023
Инсон қадри учун! 27.03.2023 й. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 январдаги ПҚ-102-сон қарори ижросини таьминлаш мақсадида Академик Ё.Х.Турақулов номидаги РИЭИАТМ етакчи жаррохлари Узбеков К.К хамда Шокиров Х.Ш Академик Ё.Х.Турақулов номидаги РИЭИАТМ Қашқадарё филиалида Қандли диабетнинг оғир асоратларидан хисобланган Диабетик тўпиқ синдроми ва Қалқонсимон без касалликларидан кўп тугунли буқоқ, аралаш буқоқ ва диффуз токсик буқоқ ташхиси билан даволанаётган беморлар кўрилди ва жаррохлик амалиётлари "Устоз-шогирд" аньаналрига мувофиқ бажарилди.