31.03.2023
Инсон қадри учун! Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 январдаги “Эндокринология хизматини такомиллаштириш ва кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги №ПҚ-102 сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида 29.03.2023 й. Академик Ё.Х. Туракулов номидаги РИЭИАТМ ходимлари томонидан Хоразм вилояти Урганч шахридаги 2 сонли ўрта мактабда 40 ёшдан юқори ходимлар орасида қандли диабет ва диабет олди холатини эрта аниқлаш скрининги амалга оширилди. Скринингдан жами 50 нафар мактаб ходимлари ўтказилиб, шулардан 6 нафарида диабет олди холат ва 1 нафарда қандли диабет аниқланди. Барча скринингдан ўтган ахолига соғлом турмуш тарзи бўйича керакли тавсиялар берилди.