01.04.2023
Инсон қадри учун!
Ўзбекистон Республикаси Президентиниг ПҚ-102 Қарори ижроси доирасида Академик Ё.Х.Туракулов номидаги РИЭИАТМ бир гурух етакчи мутахассислари томонидан Хоразм вилояти Қўшкўпир туманида "Қандли диабет 2-тур беморларни терапевтик укитиш миллий мактаби" буйича семинар - тренинг ташкил этилди!
Миллий мактаб Марказнинг махсус тренери эндокринолог шифокор Атабаев О.Қ. томонидан олиб борилди.
Тренингда:
19 нафар оилавий шифокор
70 нафар потронаж хамшира, жами 89 нафар ходим иштирок этишди.
Дарслар қандли диабет ҳақида умумий тушунча, касаллик диагностикаси, тўғри овқатланиш , жисмоний ҳаракатнинг аҳамияти, қандли диабетни даволашда қанд пасайтирувчи дори воситаларини қўллаш, касалликнинг асоратларини олдини олиш ҳақида тушунча ва кўникмалар берилди.
Бундан ташқари, тумандаги барча оилавий шифокорлар ва патронаж хамшираларга т.ф.н. Фахрутдинова С.С. томонидан Қандли диабет скрининги ва диабет олди холатларда оилавий шифокор тактикаси мавзусида давра сухбати хам ўтказилди. Давра сухбати интерактив тарзда амалга оширилиб, барча иштирокчилар ҚД хавфини аниқлаш бўйича сўровномадан ўтиб, 50 нафар ходимда қанд миқдори ўлчанди. Шулардан 5 нафарда диабет олди холат аниқланди.



Back to the list